Яқинда сайланган Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Instagram саҳифасида президент маслаҳатчиси лавозимига танлов эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Зеленский ушбу лавозимни эгалламоқчи бўлган номзодларга 3 та тилни билишни (рус, инглиз, украин), шунингдек, журналистика соҳасида ёки оммавий соҳада тажрибага эга бўлишини шарт қилиб қўйган.
«…агар 24/7 режимда ишлашга тайёр бўлсанг, марҳамат, электрон почтамга резюме жўнат», — дея ёзади Зеленский.
Изоҳ (0)