«Атлетико Мадрид» дарвозабони Ян Облак фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
ESPN берган хабарга кўра, «Манчестер Юнайтед» Облакнинг трансфери ҳақида бош қотирмоқда. «Манкунианлар» Облак учун 120 миллион евро тўлашга тайёр. Клуб буни энг мақбул нарх деб ҳисобламоқда.
«Юнайтед» раҳбарияти дарвозабон Давид де Хеанинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва клуб унинг ўрнини босувчи дарвозабон қидиршга аллақачон тушган эди.
Таъкидлаш жоиз, Де Хеа «Манчестер Юнайтед»га айнан «Атлетико Мадрид»дан ўтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)