Футбол бўйича Франция чемпионатининг 34-турида «Лилль» ҳужумчиси Николя Пепе «Ним» дарвозасига гол урди (5:0).
Бу 23 ёшли вингернинг жорий мавсум Лига 1’даги 20-голи бўлди.
Get French Football News’нинг хабар беришича, Пепе 1961/62 йилги мавсумдан буён Франция чемпионатининг юқори дивизионида 20 та гол урган биринчи кот-дъивуарлик футболчи бўлди.
Маълумот учун, 57 йил аввал «Монпелье» собиқ ўйинчиси Секу Туре ушбу натижага эришганди. 2003/04 йилги мавсумда «Ле-Ман», «Генгам» ва «Марсель» клубларида тўп сурган Дидье Дрогба эса 19 та гол урганди.
Бундан ташқари Пепе мазкур чемпионатда «Лилль» таркибида Эден Азардан кейин 20 та гол урган биринчи футболчи бўлди. Бельгиялик 2011/12 йилги мавсумда ушбу кўрсаткични қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Николя Пепе мусобақанинг тўпурарлари баҳсида фақатгина ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппедан ортда қолмоқда. Француз ҳисобида 27 та ўйинда урилган 30 та гол мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)