Футбол бўйича Италия чемпионатининг 34-турида «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Интер» билан кечган ўйинда ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилди (1:1).
Gracenote Live’нинг хабар беришича, 34 ёшли футболчи клублардаги фаолиятида ўзининг юбилей 600-голини уришга муваффақ бўлди.
Португалиялик «Спортинг» сафида 5 та, «Манчестер Юнайтед» учун 118 та, «Реал» таркибида 450 та ва «Ювентус»да 27 та гол урди.
Бундан ташқари, Роналду жорий мавсум А Серияда голлари сонини 20 тага етказиб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)