• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва БМТ кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтиради

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни Пекин шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари Бош котибни самимий қутлаб, Самарқанд ва Нью-ёрк шаҳарларида ўтган мазмунли суҳбатларни илиқлик билан эслашини, ушбу мулоқотлар Ўзбекистон билан БМТ институтлари ва ташкилотлари ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилганини таъкидлади.

    Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Марказий Осиё бўйича ва Тошкентдаги Афғонистон бўйича халқаро конференцияларни, Самарқанд шаҳрида ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ва бошқа тадбирларни шахсан қўллаб-қувватлагани учун Антониу Гутерришга миннатдорлик билдирди.

    Президент Бош котибнинг БМТни ислоҳ қилиш, халқаро хавфсизлик ва барқарорликни, изчил тараққиётни таъминлаш йўлидаги ташаббуслари ва саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Ушбу ислоҳотлар Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган қатъий ислоҳотларни фаол давом эттиришга хизмат қилишига умид билдирди.

    БМТ Бош котиби Президент билан яна бир бор учрашиб турганидан мамнун эканини таъкидлаб, Ўзбекистон ташаббуслари халқаро ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, маънавият, таълим, экология, туризм каби соҳаларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутаётганини қайд этди.

    Ўзбекистон Марказий Осиёда ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, минтақадаги барча мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қатъий интилмоқда. Энг муаммоли масалаларнинг ечими топилди, барча қўшнилар билан алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Кейинги икки йилда минтақа давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб 2 баробар ортди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё бўйича тарихий аҳамиятга эга резолюцияси ҳамда Маърифат ва диний бағрикенглик бўйича резолюцияси қабул қилингани Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатларининг халқаро эътирофи бўлди. Ўзбекистон Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни тайёрлаш ва қабул қилиш бўйича муҳим ташаббусни ҳам илгари сурган.

    БМТ Бош котибининг кўмаги туфайли БМТ шаъфелигида Оролбўйи учун кўп шериклик асосидаги Траст фонди фаолият бошлади. Оролбўйида умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ лойиҳалар ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда.

    Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Оролбўйида аҳоли турмуши сифати ва даражасини ошириш, замонавий уй-жой, ижтимоий инфратузилма ва саноат объэктларини қуриш, умуман, Орол фоижасининг салбий оқибатларини юмшатиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юксак баҳолади. Беш ой мобайнида Оролнинг қуриган тубидаги 500 минг гектардан ортиқ майдонда ҳимоя ўрмонзорлари экилди, 1,1 миллион гектар майдонда қум тутиш тизими яратилди.

    Учрашувда, жорий йил октябрь ойида Нукусда бўлиб ўтадиган Оролбўйида экологик инновация ва технологияларни ривожлантириш бўйича халқаро конференция якунида Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясига ушбу ҳудудни «Экологик инновация ва технологиялар ҳудуди» сифатида эълон қилишга доир махсус резолюция қабул қилиш ташаббуси билан чиқиши режалаштирилгани таъкидланди.

    Бундан ташқари, 2020 йилда Тошкент шаҳрида Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреаль протоколини амалга ошириш масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтказилиши қайд этилди.

    Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан ҳал этиш минтақада барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили экани таъкидланди. Ўзбекистон Афғонистонни минтақавий иқтисодий ҳамкорликка фаол жалб этмоқда, ушбу мамлакат учун савдо, инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни илгари сурмоқда.

    Антониу Гутерриш Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун зарур барча кўмакни кўрсатишга тайёр эканини яна бир бор тасдиқлади.

    26.04.2019, 14:46   Изоҳ (0)   6541
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат солиқ қўмитаси фуқаролар билан очиқ мулоқотга тайёр эканлигини билдирди

    26.04.2019, 14:34

    МДҲ давлатлари ички ишлар вазирлари май охирида Тошкентда йиғилади

    26.04.2019, 13:41

    Тошкент давлат техника университети Ўзбекистон атом соҳасига кадрлар тайёрлай бошлади

    26.04.2019, 13:06

    Президент Шавкат Мирзиёев Хитой парламенти раҳбари билан учрашди

    26.04.2019, 12:59

    Фарғонада Бобурнинг авлоди яшайди. У 96 ёшли Қурбонжон Сатторов (фото)

    26.04.2019, 12:15

    Ўртачирчиқ туманида икки эркак маст ҳолатда бир-бирини пичоқлади

    26.04.2019, 12:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давид Де Хеа: “Роналду — бу ҳақиқий йиртқич, у каби футболчилар тарихда бармоқ билан санарли”

    Спорт | 22 июл, 09:25

    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

    Реклама | 22 июл, 09:00

    Бухорода сотилаётган оздирувчи қаҳвалар таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланди

    Ўзбекистон | 22 июл, 09:22

    Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг айримлари Россияга киритилмади 

    Ўзбекистон | 22 июл, 09:11

    Украина ва Россия 23 июль куни Туркияда тинчлик музокараларини ўтказади

    Дунё | 22 июл, 08:41

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.