Ўртачирчиқ туманида маст ҳолатда бир-бирига пичоқ билан жароҳат етказган икки эркак касалхонага ётқизилди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқамаси.
25 апрель куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани Ўртасарой кўчасида яшовчи М.А. ва Юқоричирчиқ тумани Суракент қўрғонида яшовчи Н.Тлар Ўртачирчиқ тумани «Мустақиллик» маҳалласида, маст ҳолда ўзаро жанжал туфайли бир-бирларига пичоқ билан тан жароҳати етказган.
Натижада М.А ва Н.Тлар касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)