• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада Бобурнинг авлоди яшайди. У 96 ёшли Қурбонжон Сатторов (фото)

    ЎзА мухбирлари Фарғона шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Қурбонжон Сатторов хонадонида бўлиб, отахон билан суҳбат қурди. Қуйида ушбу суҳбат тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Фарғона шаҳридаги «Лолазор» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 96 баҳорни қарши олаётган Қурбонжон отанинг ёшлардек шижоати ва ғайрати бор. Айниқса, байрам кунларида у кишини хонадонидан топиш қийин. Ёшлар билан учрашувлар ўтказади, уруш хотираларини сўзлаб бериб, бугунги дориламон кунларни қадрлашни насиҳат қилади.

    Она юрт тинчлиги ва осойишталигини асраш учун мардлик ва жасорат кўрсатган боболаримиз хотирасини эъзозлаш, нуронийларни қадрлаш халқимизга хос эзгу фазилатлардан.

    Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш янгича маъно-мазмун билан бойиди. Бу жиҳатлар айни кунларда мамлакатда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб -ўтказилаётган тадбирларда яққол намоён бўлмоқда. Фарғона вилоятида ҳам бугунги кунда бу борада аниқ тадбирлар белгиланган. Айни кунларда шаҳар ва туманларда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари хонадонида бўлиниб, улар ҳолидан хабар олинмоқда.

    «Нуроний» жамғармасининг Фарғона шаҳар бўлими раиси Муталибжон Мўминов ҳамроҳлигида Қурбонжон ота Сатторов истиқомат қилувчи хонадонга қадам қўярканмиз, бу ердаги ажиб бир файзни ҳис этдик. Отахон бизни хурсандчилик билан кутиб олди. У киши билан суҳбатимиз анча қизиди.

    Альпомишдек келбатли ва бақувват Қурбонжон ота ҳар қандай суҳбатдошнинг тилини топа олади. Ҳеч қачон сизни зериктириб қўймайди. Болалар билан болаларча, ўрта ёшдагилар билан оғир-босиқ оҳангда гаплашиб, зарур маслаҳат ва ҳаётий тажрибаларини аямайди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қурбонжон Сатторов Сурхондарё вилоятининг Узун туманида туғилган. 1942- йилда у ҳам урушга отланди.

    «Болагинам, шу урушни умуман номини ҳам эшитишни истамайман. Баъзан уруш ҳақида гап кетиб қолса, ногаҳон ғалабани ўз кўзлари билан кўра олмаган қуролдош дўстларим ёдимга тушади. Улар ҳали ҳам ўн саккиз-йигирма ёшли йигитлар бўлиб кўринади. Орёл деган шаҳардаги музейда мен кўтарган миномёт ва суратим ҳали ҳам saqlanadi.Biz даҳшатли урушни кўрдик, ёшларимиз эса мана бу тинчликни, фаровон кунларни ардоқлаши керак», – дейди отахон.

    Ҳа, уруш бошланганида Қурбонжон ота айни кучга тўлган йигит эди. Осмон қадар юксак орзуларини уруш буткул ўзгартириб юборди. Эҳе, ёш бўлса-да, урушнинг даҳшатли онларини бошидан ўтказди. Қанча сафдошлари қўлида жон берди, бу билан тушкунликка тушиб қолмади, дориламон кунлар келишига ишонарди.

    Ота узоқ йиллар турли соҳаларда, раҳбарлик лавозимларида ишлади, ҳалол меҳнат қилди. Турмуш ўртоғи Шарофатхон ая билан уч қизни тарбиялади. Шу фараҳбахш кунларда бу инсон набираю эвара ҳамда чевараларининг шўх-шодон кулгисини кўриб, қарилик гаштини сурмоқда. Ўтган йилда у киши вилоят ҳокимлиги томонидан икки хонали уй совға қилинди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Бугунги кунда невара ва чевараларим чет элларда таҳсил олмоқда. Улар орасидан фан доктори ва номзодлари ҳам бор. Лондонда ўқиган чеварам Диёра бугунги кунда ўша ерда журналист бўлиб ишлайди. Улар билан гаплашиб, шундай кунларга шукроналар айтаман. Айниқса, Президентимиз биз, кексаларга доим ғамхўрлик кўрсатиб, мукофотлар билан сийлайди. Бу эса бизни ёшимизга ёш, умримизга умр қўшмоқда. 1 май – туғилган кунимни дўстлар даврасида катта шодиёна билан нишонлаш ҳаракатидаман», – дейди отахон.

    Отахон билан суҳбатимиз узоқ давом этди. У киши бизга бир гапни алоҳида таъкидлади.

    «Биз бобурийлар авлодидан бўламиз. Кечагидек эсимда. Уйимизда китоблар жуда кўп эди. Урушдан олдин 110 ёшга кирган Қирмизи момом менга сулоламиз ҳақида ёзилган китобни кўрсатиб, ‘Бобур авлодиданмиз’ деб айтгандилар. Шунинг учун ҳам доимо фарзандларим, невараю эвараларимга шуни эслатиб, уларга доимо аждодларингизга муносиб бўлинглар, дея уқтираман», – дейди Қурбонжон ота.

    Давлат раҳбарининг жорий 23 апрелда қабул қилинган «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони ва «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу каби инсонларга бўлган юксак эътибор ифодаси бўлди.

    Фашизм устидан қозонилган ғалабага ҳисса қўшган нуроний отахон ва онахонлар барчамизнинг фахр-ифтихоримиздир. Қурбонжон ота сингари ёши улуғларимиз бизни тинчлик ва осуда ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга чорлайди.

    26.04.2019, 12:15   Изоҳ (0)   39458
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўртачирчиқ туманида икки эркак маст ҳолатда бир-бирини пичоқлади

    26.04.2019, 12:05

    Ғаллаорол туманида селдан азият чеккан фуқароларга ёрдам кўрсатилди (фото)

    26.04.2019, 11:43

    Тошкентда ўтказилган халқаро гўзаллик танловида қозоғистонлик қиз ғолиб бўлди (фото)

    26.04.2019, 11:17

    Ғаллаоролдаги Жума қишлоғи аҳолиси сел туфайли туман маркази билан алоқа ўрната олмаяпти (фото)

    26.04.2019, 10:58

    Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми бошланди

    26.04.2019, 10:41

    Жанубий Корея орзуси… Ўзбекистонлик Улуғбек Назаралиев ҳикояси

    26.04.2019, 09:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Асоссиз ечиб олинган пуллар бугун кун охиригача солиқ тўловчиларга қайтарилади — Солиқ қўмитаси 

    Иқтисодиёт | 13 август, 19:24

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    Руҳий қашшоқлик нима ва ундан нега зудлик билан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:22

    Қозоғистон ҳукумати Каспий денгизи муаммоларини ўрганиш учун 560 минг доллар ажратди

    Дунё | 13 август, 19:10

    Болани асалари ёки ари чақса, нима қилиш керак? Педиатр тушунтирди

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:00

    “Ҳайдаб чиқиб кетибди, мен бехабарман”: Ургутда йўлларда безорилик қилган ёш ҳайдовчига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 13 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.