Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпонати ниҳоясига етди.
24 апрель, чоршанба куни босқон улоқтириш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Сухроб Хўжаев 72,85 натижани қайд этиб, бронза медални қўлга киритди, деб хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада ўзбекистонлик Руслан Қурбонов (уч хатлаб сакраш), Надия Дусанова (баландликка сакраш), Екатерина Воронина (етти кураш) олтин медални қолга киритган бўлса, Светлана Радзивил (баландликка сакраш) бронза медалига эга чиққанди.
Шундай тариқа Ўзбекистон терма жамоаси енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатини 3 та олтин ва 2 та бронза медали билан якунлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)