Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 2019 йил 20 февралдаги ижро ҳужжатига асосан «Новосибирск Спес Комплект» АЖ (Россия) хорижий корхонасига «Узташқинефтгаз» АЖдан асосий қарз 60 минг доллар миқдоридаги қарздорлик  ва 1 200 доллар тўланган давлат божини ундириш белгиланган.

Фото: МИБ матбуот хизмати

Фото: МИБ матбуот хизмати

МИБ матбуот хизматининг «Дарё»га хабар беришича, ижро иш юритуви 2019 йил 14 март куни Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлимига топширилган бўлиб, қарздорга нисбатан ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда бажаришлик учун ихтиёрий  муддат берилган.

Қарздор томонидан ижро хужжатини ижроси ихтиёрий равишда таъминланмаганлиги сабабли, унга нисбатан бюронинг Яшнобод туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Жорий йилнинг 12 апрель куни мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор «Узташқинефтгаз» АЖдан жами 61 200 доллар (валюта кўринишида) «Новосибирск Спес Комплект» АЖ хорижий корхона фойдасига ундириб берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар