• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода қурилиши давом этаётган бозорда бетон плита қулаши оқибатида фақат бир киши жароҳатлангани маълум бўлди

    Бухоро вилоятининг Вобкент туманида жорий йилнинг 15 март кунидан бошлаб, ҳозирга қадар қурилиши давом этаётган туман марказий бозорида қулаган бетон плита 4 кишини эмас, 1 кишини жароҳатлаган. Бу ҳақда Вобкент марказий бозор қурилиш дирексияси раҳбари Саид Ортиқов «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумки, бир неча кун аввал, жорий йилнинг 21 апрель куни «Подслушано в Бухаре» каналида эълон қилинган «Бухородаги 27 кунда битказилган бозорда бетон плита қулаб, 4 кишини жароҳатлади» сарлавҳаси остидаги хабар қатор ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб, шов-шувга сабаб бўлган эди. Унда 2 киши жиддий жароҳат олиб, реанимацияга ётқизилгани, яна 2 киши яралангани айтилганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бундай нотўғри ва асоссиз хабарнинг ҳатто, айрим расмий сайтларда ҳам ҳеч қандай ўрганишсиз ва суриштирувсиз такрорий тарқатилгани бизни ҳайратга солди. 3,9 гектар майдонда Вобкент марказий бозорини қайта қуриш ишлари жорий йилнинг 10 мартидан бошланди. Қурилиш ҳали давом этмоқда. Минглаб ишчи кучи бириктирилган. 18 та пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан иш олиб борилмоқда. Бозорнинг турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, гўшт, сут ва қандолат маҳсулотлари расталаридан ташқари, 112 та кийим-кечак дўкони, 24 та озиқ-овқат ҳамда 3 та супер маркет барпо этиш ишлари жадал кечмоқда. Юзлаб техник воситалар жалб қилинган. Қарийб 35 миллиард сўмлик маблағ эвазига тубдан қайта тикланаётган туман марказий бозори қурилиши ҳали май ойи охирларига қадар давом этиши, шубҳасиз. Ижтимоий тармоқларда тарқалганидек, одамлар кўз ўнгида давом этаётган катта марказий бозор қурилиши қандай қилиб 27 кунда битказилган бўлиши мумкин?! — деди Саид Ортиқов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, ҳодиса гўшт маҳсулотлари растаси тикланишида содир бўлган. «Дарё» мухбири воқеага гувоҳ қурувчи ҳамда ёлланма ишчилар билан суҳбатлашганда, бетон плиталар одамлар устига қуламаганига аниқлик киритилди. Аксинча, гўшт растаси томи ётқизилаётган чоғда ағанаган плита устига бир киши сирпаниб йиқилган ва ҳаял ўтмай, плита тескари айланиб, бурчаксимон кўриниш ҳосил қилган. Бола шу бурчакка тушиб қолган. Шу заҳоти унга ёрдам кўрсатилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Гўшт дўкони растасини тиклаш объект сифатида бизга берилган, — деди «Пешкў» қурилиш МЧЖ вакили Санжар Омонов. — Тикланаётган бино бетонлари қуригач, томга плита ётқизилади. Бироқ уч кун кетма-кет ёмғирнинг ёғиши оқибатида ҳали қуйилганига бир ҳафта-ўн кун бўлмаган бетон ва плиталар ёмғир суви билан тўлган. Шунга қарамасдан, плита ётқизила бошланган. Қурилиш технологиясига асосан плиталар кетма-кетмас, балки иншоот томининг ҳар ер-ҳар еридан тўлдирилиб келинади. Бундан ташқари, тажрибасизлик оқибати болалар эҳтиётсизлик қилиб, плита устига ортиқча юк олишган. Бу пайтда фақат битта бола плита яқинида бўлган. Плита ағанагач, бола ҳам унинг устига сирпаниб тушган. Шу заҳотиёт унга кўмак кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бухоро вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси маълумотига кўра, Вобкент туман марказий бозори қурилиши чоғида жароҳатланган 1992 йилда туғилган олотлик Рауф Мирзаев шошилинч тез тиббиёт ёрдам хирургия бўлимига ўрта оғир аҳволда келтирилган. Унга «Бош мия шикастланиши. Бош мия чайқалиши енгил даражаси. Бурун тўсиғи суягининг ёпиқ синиб силжиши. Пешона, чап елка соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейишии ва шилинган жароҳати» дастлабки ташхиси қўйилган. Уч кун давомида қилинган муолажалар натижасида беморнинг аҳволида ижобий ўзгаришлар кузатилган. Ота-онасининг қатъий талаби билан бемор Олот туман тиббиёт бирлашмасига кўчирилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Олот туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Рустам Ҳусаиновнинг билдиришича, бемор 4 кун давомида врач назорати остига олинган. Барча муолажалар кўрсатилган ва беморнинг аҳволи яхшилангани туфайли уйига рухсат берилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ўзим ҳам Вобкент туман марказий бозор қурилишида қурувчи бўлиб ишлайман. Айни ҳодиса чоғида ўзим ҳам бор эдим, — деди Рауфнинг отаси Латиф Мирзаев. — Гўшт растаси дўкони томи плитасини ёпиш чоғида бетонлар устида бир нечта қурувчилар, ёлланма ишчилар бор эди. Бирмас, 8 та плита қулади. Тўғри, аввалига ўғлим битта плита устида сирпаниб йиқилди. Ҳаял ўтмай, ўғлим устига сирпанган плита тескари айланиб кетди. Музлаб қолдим. Яхшиям, атрофдагилар зудлик билан сергак тортишди. Бурчак бўлиб қолган плита остидан арматура ва кран ёрдамида боламни чиқариб, қутқариб қолишди. Бош, елка жароҳатларидан ташқари, оёғи ҳам қаттиқ шикастланган. Нима ҳам дердим, тирик қолганига шукур...

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, бемор жами етти кун давомида Вобкент ҳамда Олот туман тиббиёт бирлашмаларида ётиб даволанган. Муолажалар бепул амалга оширилган. Айтиш ўринлики, ота иш чоғида содир бўлган ҳолат туфайли ўрта оғир жароҳат олган боласига қарашга мажбур.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ота билан суҳбатдан англандики, бахтсиз ҳодиса сабаб қўшимча даромад топишдан маҳрум бўлган оилага мутасадди раҳбарлар томонидан моддий кўмак бериш борасида ҳозирча ўйлаб ҳам кўрилмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    25.04.2019, 15:55   Изоҳ (0)   22150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Лукойл» Ўзбекистондаги мавжуд лойиҳаларга яна 2 млрд доллар сармоя киритади

    25.04.2019, 15:31

    Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлигининг янги йўналишлари кўриб чиқилди

    25.04.2019, 15:14

    Шавкат Мирзиёев: Huawei компанияси билан Ўзбекистонда 5G технологиясини жорий этишни тезлаштириш керак

    25.04.2019, 13:43

    1990 йилги Ўш фожиаси қандай юз берган эди?

    25.04.2019, 13:27

    Бу болаларнинг ҳам бахтли бўлишга ҳаққи бор. Дунёни ўзгартиришга интилаётган икки устознинг ибрати ва машаққати ҳақида

    25.04.2019, 12:36

    Ички ишлар вазири андижонлик профилактика инспекторлари ва маҳалла фаолларига мукофот топширди

    25.04.2019, 12:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путин урушни тўхтатмаса, охири жуда ёмон бўлади” — Трамп

    Дунё | 14 август, 11:00

    “Кейинги 48 соат ҳал қилувчи”: Украина армияси Донбассдаги муҳим шаҳарда қуршовда қолиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:49

    “Манчестер Сити” “Монако” футболчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 14 август, 10:27

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12

    Ўзбекистонда 15 август куни ҳаво ҳарорати яна пасаяди

    Ўзбекистон | 14 август, 09:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.