Сергелида янги қурилган уйларни шаҳар маркази билан боғлаш мақсадида янги автобус йўналиши очилди, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
«Тошшаҳйўловчитранс» маълум қилишича, 133А — «Янги Сергели мавзеси — «Олмазор» метро бекати» йўналиши фаолияти жорий йилнинг 25 апрелидан йўлга қўйилмоқда. Ушбу йўналишда автобуслар 4 та ҳаракат жадвали асосида қарийб 7 километрлик қисқа масофа оралиғида қатнайди.
Янги автобус йўналиши жорий этишга сабаб Тошкент шаҳрида янги уй-жойларнинг қурилиши, шу асосда янги мавзе ва аҳоли пунктларининг бунёд этилаётгани жамоат транспортига талабнинг ортишига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)