Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2—3 май кунлари Тошкентга келади, дея хабар бермоқда «ТАСС» вазирлик расмий вакили Мария Захаровага таяниб.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«2—3 май кунлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ишчи ташриф билан Тошкентга боради, — деди у. — 2 май куни ТИВ раҳбари Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинади, ушбу давлат ташқи ишлар вазири билан музокаралар ҳам режалаштирилган».

Музокаралар чоғида Владимир Путиннинг 2018 йил 18—19 октябрдаги Ўзбекистонга давлат ташрифи  чоғида эришилган келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинади, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Бундан ташқари, Лавров Ўзбекистон раҳбарияти билан Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш истиқболларини ҳам муҳокама қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар