Буюк Британия Қироличаси Елизавета II нинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп қиролликка ташриф буюриш таклифини қабул қилган, дея хабар беради «Газета.ru».
Букингем саройи қиролича президент ва унинг рафиқасини Буюк Британияга 3 июндан 5 июнгача таклиф қилганини ва АҚШ раҳбари розилик билдирганини тасдиқлади.
Келгусида ташриф ва унинг дастурлари ҳақидаги бошқа тафсилотлар ўз вақти келганида маълум қилинади, дея сарой томонидан таъкидланди.
Изоҳ (0)