23 апрель, сешанба куни Тошкент вилояти Чорбоғ сув омборида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, мамлакат велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов, Осиё велоспорт конфедерацияси (ASС) президенти Осама Аҳмад Ал-Шафар, хорижлик меҳмонлар, спорт жамоатчилиги ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини юксалтириш, улар ўртасида спортнинг оммавийлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, аҳоли ўртасида Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган велоспортни янада оммалаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар қилинаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Маълумот учун, ушбу мусобақа ўсмирлар, катталар ва паралимпиячилар ўртасида ташкил этилиб, унда Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Вьетнам, Гонконг, Малайзия, Филиппин, Таиланд, Мўғулистон, БАА, Иордания, Эрон, Саудия Арабистони, Яман ва Ливан каби 40 га яқин мамлакатнинг 500 дан ортиқ велопойгачиси иштирок этмоқда.
Маълумот учун, мазкур мусобақа Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Тошкент—Чимён—Сижжак йўналиши бўйлаб ўтказилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)