Энергетикани бошқариш ва автоматлаштириш бўйича глобал эксперт Schneider Electric Ўзбекистонда офиси очилишини эълон қилди. Бу ҳақда компания вакиллари «Дарё»га хабар берди.
Шу муносабат билан ўтказилган ишбилармонлик конференциясида Ўзбекистон иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари Ботир Усмонов, шунингдек, Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Виолен де Вилмор мамлакатдаги рақамли ривожланиши ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ўз навбатида Schneider Electric компанияси раҳбарлари Ўзбекистоннинг энергетика, нефть-газ, транспорт, саноат ва қурилиш саноатини янада самарали ривожлантиришга ёрдам берадиган ечимлари ҳақида сўзлаб берди.
Тадбир доирасида меҳмонлар, «Ўзбекэнерго», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзкимёсаноат», Tashkent City, Beeline, «Ўзбекатом» каби йирик компания вакиллари Schneider Electric’нинг паст кучланишли ва юқори вольтли ускуналарини ишлаб чиқарадиган Energo Systama NVA ширкатига ташриф буюрди. Ушбу ечимлар аллақачон ОКМК, Discover Invest, «Тошкент металлургия заводи», «Ўзбектелеком», «Навоийазот», «Максам-Чирчиқ»да амалга оширилиб келинади.
Изоҳ (0)