Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонлик Қозимбек Собиров россиялик блогер Хиза (@khiza_13) ўзининг Instagram саҳифасида ўйналган Porsche Cayenne машинасини ютиб олди. Бу ҳақда Repost хабар берди.

Фото: Repost

Фото: Repost

Танлов шартига кўра, блогер ўз обуначилари орасида учта спорт-кар ўйнаган. Танловда иштирок этиш учун Instagram саҳифасида #Тачки ОтХизи хештеги остита сурат жойлаш керак бўлган. Бир неча кун ичида ушбу хештег остида 30 мингдан ортиқ суратлар жойланган. Шундан сўнг блогер тасодифий танлаш йўли орқали ғолибларни аниқлаган.

Танлов ғолиби маълум қилинганидан сўнг ўзбекистонлик ғолибнинг саҳифасига обуна бўлган фойдаланувчиларнинг сони 11 мингдан ошган. Бироқ кўп ўтмай, унинг саҳифасига кириб бўлмай қолган (афтидан, у бузилган).

Лекин блогернинг ўзи машинани ҳақиқатан ҳам ўзбекистонлик йигит ютиб олганини тасдиқлаган. У машина топширилиши билан боғлиқ тафсилотларни бир неча кундан сўнг баҳам кўришга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик йигит Лазиз Ҳошимов россиялик блогер Михаил Литвиндан Bentley машинасини ютиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ
Асосий янгиликлар