24 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 31-тури доирасида қолдирилган 2 та учрашув бўлиб ўтади.
Куннинг дастлабки ўйинида Унаи Эмери қўл остидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби «Вулверҳэмптон» майдонига сафар қилади. Баҳсга Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт берилади.
Эслатиб ўтамиз, «тўпчилар» 34-турда «Уотфорд»ни Пьер-Эмерик Обамеянгнинг киритган ягона голи эвазига мағлуб этганди (1:0).
Шу куни Манчестернинг икки клуби «Юнайтед» ҳамда «Сити» «Олд Траффорд» стадионида куч синашади. Беллашув соат 00:00 да бошланади.
Маълумот учун, «шаҳарликлар» аввалги турда ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни таслим қилганди (1:0), «қизил иблислар» эса Ливерпуль шаҳрида «Эвертон»га йирик ҳисобда мағлуб бўлганди (0:4).
АПЛ
24 апрель, чоршанба
31-тур қолдирилган ўйин
«Вулверҳэмптон»—«Арсенал» 23:45
«Манчестер Юнайтед»—«Манчестер Сити» 00:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)