Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бир ҳафта аввал интернет тармоқларида Деҳқонобод туманининг Оқработ қишлоғи ҳудудидаги автомобиль йўлининг ўпирилиб тушгани акс этган суратлар тарқалганди. Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасига қарашли 161-йўл бўлими бошлиғи Норқул Кўчимов берган маълумотларга кўра, Оқработдаги ўпирилиб тушган ер М39 автомобиль йўлининг 1308-километри бўлган. «Дарё» мухбирининг хабарига кўра, 21 апрель куни кечки пайт М39 Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 1320-километрида ҳам ер ўпирилиб тушган. М39 йўлининг 1320 километри Бойсун тумани ҳудуди ҳисобланади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбирининг 19 апрель куни Сурхондарё вилоятига сафари чоғидаги кузатувларига кўра, қарийб 150 метр баландликда жойлашган автомобиль йўлининг бир қисми ўпирилиб, силжиб тушаётган бўлган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, асфальт йўлнинг устида «булоқча» кўз очиб, сув оқишни бошлаган. Ўша булоқнинг кўз очиши айни ҳудуднинг 21 апрель куни ўпирилиб тушишига сабаб бўлган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Дарё» манбаси етказган суратлардан ҳудуддаги йўлнинг ўпирилиб тушгани ва айни пайтда йўлнинг қатнов қисми жуда торайиб қолганини кўриш мумкин.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қатнов йўлининг торайиши оқибатида катта жарлик юзага келган. Бетон тўсиқлар билан тўсиб қўйилган йўлда айни дамда ҳеч қандай таъмирлаш ишлари олиб борилмаган кўринади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, апрель ойида Бойсун туманида икки сутка давомида ёққан ёмғир миқдори деярли икки ойлик меъёрдан ошиб кетган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар