Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

22 апрель, душанба куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг 12 нафар талабаси ҳамда 1 нафар профессор-ўқитувчиси Туркиянинг Карабук университетига жўнаб кетди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: ТошДЎТАУ матбуот хизмати

Фото: ТошДЎТАУ матбуот хизмати

Улар 10 кун давомида Карабук университетидаги тенгдошлари билан дарс машғулотларида қатнашади, маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этади. Шунингдек, улар турк ва инглиз тилларидан олган билимларини мустаҳкамлаб, малакаларини оширади.

Таъкидланишча, мазкур ҳафта ТошДЎТАУнинг яна бир гуруҳ талабалари Туркиянинг Ушоқ университетига юборилади. Келгуси ўқув йилида эса университетнинг 150 нафар талабаси «Мавлоно» дастури бўйича Туркиянинг нуфузли университетларида таҳсил олишга юборилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар