News cover

Украина бир ҳафтада саккиз минг қўшинидан айрилди — Россия Мудофаа вазирлиги

Ўтган ҳафта давомида Украина армияси уруш майдонида жами 8010 нафарга яқин ҳарбий хизматчисидан айрилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг ҳафталик ҳисоботига таяниб “ТАСС” хабар берди.


Вазирлик маълумотларига кўра, Украина қуролли кучларининг йўқотишлари йўналишлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
  • “Шимолий” жанговар гуруҳ ҳудудида — 1270 дан ортиқ;
  • “Ғарбий” жанговар гуруҳ ҳудудида — 1340 дан ортиқ;
  • “Жанубий” жанговар гуруҳ ҳудудида — 1125 дан ортиқ;
  • “Марказий” жанговар гуруҳ ҳудудида — 2045 дан ортиқ;
  • “Шарқий” жанговар гуруҳ ҳудудида — 1960 дан ортиқ;
  • “Днепр” жанговар гуруҳ ҳудудида — 270 нафаргача аскар.
Шунингдек, Қора денгиз флоти кучлари ҳафта давомида Украина ҳарбий-денгиз кучларига тегишли 14 та экипажсиз қайиқни йўқ қилган. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳафта давомида 53 та бошқариладиган авиабомба, тўртта HIMARS ракетаси ва 2628 та дронни уриб туширган.
Ҳарбий ҳаракатлар давомида Россия артиллерияси ва ракета қўшинлари томонидан Хорватияда ишлаб чиқарилган РАК-СА-12 ёппасига ўт очиш тизими, иккита Град қурилмаси ва иккита Бук-М1 зенит-ракета мажмуаси йўқ қилинди.
Россия ҳарбийлари Украина мудофаа саноати объектларига қарши битта ялпи ва бешта гуруҳли зарба берди. Бу Украинанинг Россия фуқаролик объектларига ҳужумларига жавобан амалга оширилгани айтилмоқда.
Зарбалар оқибатида энергия, транспорт ва порт инфратузилмалари, шунингдек, хорижий ёлланма аскарлар жойлашган нуқталар нишонга олинган. Хусусан, Туапсе шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум уюштирилган. Оқибатда резервуар шикастланиб, кўчаларда қайноқ нефть оққан.
Россия Мудофаа вазирлиги ўтган ҳафта давомида олтита аҳоли пункти назоратга олингани ва яна тўрттаси бутунлай озод қилинганини билдирди. Улар қуйидагилардир:
  • Харьков вилоятида: Покаляное, Бочково ва Землянки;
  • Суми вилоятида: Корчаковка, Новодмитровка ва Таратутино;
  • Донецк халқ республикасида: Илйичовка, Илйиновка, Новодмитровка ва Новоалександровка.
Таъкидлаш жоизки, бу маълумотлар Украина томонидан тасдиқланмаган.
Украина: Тернополга оммавий дрон ҳужуми уюштирилди
1 май куни Россия кучлари Украина ғарбидаги Тернопол шаҳрига 50 дан ортиқ Shahed русумли дронлар билан ҳужум қилди. Шаҳар мэри Сергей Надалнинг сўзларига кўра, ҳудудда 20 дан ортиқ портлаш овози эшитилган.
Ҳужум оқибатида саноат ва инфратузилма объектларига зарар етган. 10 киши жароҳатланган, уларнинг айримлари оғир аҳволда. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Бундан ташқари, шаҳарнинг айрим даҳалари электр таъминотисиз қолган. Ҳозирда таъмирлаш гуруҳлари тиклаш ишларини олиб бормоқда.
Шаҳар мэри аҳолини хавф ҳақида огоҳлантирди:

“Шаҳарда хавфли қолдиқлар бўлиши мумкин. Уларга яқинлашманг ва тегманг. Фарзандларингизни ҳам огоҳлантиринг. Шубҳали нарса кўрсангиз, 911 хизматига қўнғироқ қилинг”.

Бугун, 22:48

Тавсиялар

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: