Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Профессионал бокс бўйича супер ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов энди ҳаваскорлар ўртасида ўтадиган мусобақаларда иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда спортчи Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Боксчи Осиё чемпионатида қозоғистонлик Турсинбой Қулаҳметга қарши жангдан сўнг шу қарорга келган.

Шу билан бўлди, азизлар, мен бошқа ҳаваскор боксда рингга туша олмайман! Ким шу пайтгача бизни қўллаб-қувватлаб келаётганларга чин юракдан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаваскор боксда шунақа нарсалар ҳам бўлиб туради, мен бугунги жангни ютдим, буни ҳамма билади мени ютганимни кўришди, афсуски, бу ҳолат менинг ҳаваскорлик карьерамга нуқта қўйди.

Ҳаёт давом этади, яна олдинга интилишда давом этамиз, мен ғурур билан ўз жонажон, жаннатмакон Ўзбекистонимни халқаро майдонда ҳимоя қиламан, фақат профессионал рингда. Мен ишонч билан айтаман профессионал рингда менга тегишли нарсани ҳеч кимга бермайман. Мен профессионалман, интерконтинентал йўналишда чемпионман, тез кунларда ҳамма камарни ютиб оламан, Иншааллоҳ! Битта йўлни танлаш менга ҳам шу мақсадимга етишга ёрдам беради! Сизларни яхши кўраман!

Исроил Мадримов, профессионал боксчи

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар