Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 2019 йил 17 апрель куни ёнғин оқибатида вафот этган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанига юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консули Абдусалом Ҳатамов ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Аввалроқ Россиянинг Екатеринбург шаҳрида хусусий уйда содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди. Симларнинг қисқа туташуви ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳалок бўлган фуқаро Екатеринбургга 15 апрель куни қурилиш обектларидан бирига ишга кириш учун келган бўлган.
Бош консул Абдусалом Ҳатамов Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консулхонаси номидан ҳалок бўлганларнинг ота-оналари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.
Ҳатамов РИА Новостига 1996- ва 1998 йилда туғилган энг ёш вафот этганларнинг жасади ватанига юборилганини маълум қилган.
Фуқароларнинг жасадларини ватанга олиб келиш билан боғлиқ бўлган харажатлар мамлакат томонидан қопланади.
Россия тергов қўмитасининг маълумотига кўра, 2019 йилнинг 17 апрелга ўтар кечаси Екатеринбургдаги Прохожая кўчасида жойлашган уй ертўласида келиб чиққан ёнғинни бартараф қилиш чоғида 1989, 1995, 1996 ва 1998 йилларда туғилган эркакларнинг жасади топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар ёнғин ва газдан заҳарланиш оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)