Режиссёр Тимур Бекмамбетов Татристон президентининг ёрдамчиси Наталья Фишманга уйланди. Бу ҳақда «Тengrinews.kz» хабар берди.
Хабарда айтилишича, никоҳ маросими «Қозон» оилавий марказида бўлиб ўтган. У ерда ФҲДЁ бўлими ҳам бор. Тўй фақат яқин қариндошлар ва дўстлар билан ўтказилган. Маросимдан сўнг Фишман ва Бекмамбетов Кабан кўли бўйида пикник ташкил қилган. Таклиф қилинганлар орасида йирик бизнесменлар ва юқори мартабали инсонлар ҳам бор.
https://www.instagram.com/p/Bt_oOKpBMLq/?utm_source=ig_embed
Маълумотларга кўра, Фишман ва Бекмамбетовнинг ишқий муносабатлари 2018 йил ёзда бошланган. Бекмамбетов биргаликда тушган расмларини ижтимоий тармоққа жойлаган. Жуфтлик футбол чемпионатининг матчига ҳам бирга борган.
https://www.instagram.com/p/BwjXJgcBWLe/?utm_source=ig_embed
https://www.instagram.com/p/BwjXUt8BVmK/?utm_source=ig_embed
Изоҳ (0)