18 апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига Корея электроникалар технология институти (КETI) вакиллари ташриф буюрди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати.
Учрашув чоғида икки университет ўртасидаги ҳамкорлик доирасида келажакда ҳайдовчисиз бошқарилувчи автомобиллар — Autonomus driving car V2X технологиясини ривожлантириш бўйича келишиб олинди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Кореа Электроника технологиялари институти Жанубий Кореянинг беш шаҳрида ўз филиалларига эга бўлиб, «Ахборот ва алоқа», «Механика ва работотехника», «Сунъий интиллект», «Ақлли шаҳар», «3D принтер», «Биотехнология», «Қишлоқ хўжалигига АКТни жорий қилиш» йўналишлари бўйича жаҳоннинг турли нуфузли компаниялари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб боради.
Изоҳ (0)