Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 22 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида чет эл фуқароларига турмушга чиқиб кетган аёллар рўйхати шакллантирилиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: «Дарё»

Маълум қилинишича, Наманган вилоятидан чет элга келин бўлиб кетган аёллар рўйхати шакллантирилган. Қўмита Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда аёларнинг яшаш шароитини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Келгусида бутун республика бўйлаб чет элга келин бўлиб кетган аёллар рўйхатини шакллантириш, улар билан боғланиш ва турмуш шароитини ўрганиш кўзда тутилган.

Бундан аввал, андижонлик Ш.Давлатова Хитой фуқароси билан қонуний никоҳдан ўтиб, доимий яшаш учун ХХРга учиб кетган. Бироқ, қиз маълум вақт ўтиб, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасига яшаш шароитлари ва турмуш ўртоғи томонидан зулм қилинаётгани тўғрисида шикоят қилиб Ўзбекистонга қайтиш истагини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.