22 апрель, душанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-турида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Қатарда «Ас-Садд»га қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 9-дақиқасида қатарликлар ярим ҳимоячиси Хави стандарт вазиятдан Санжар Қувватов дарвозасига гол урган бўлса, 30-дақиқага келиб «шерлар» аъзоси Егор Кримец ҳисобни тенглаштирди (1:1). Ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганда мезбон жамоа ўйинчиси Бағдод Бунайжа ғалаба голини урди.
Шу тариқа «Пахтакор» меҳмонда кечган баҳсда «Ас-Садд»га имкониятни бой бериб қўйди ва 3 очкодан маҳрум бўлди (1:2).
ОЧЛ
4-тур баҳслари
22 апрель, душанба
«D» гуруҳи
«Ас-Садд»—«Пахтакор» 2:1 (2:2)
Голлар: 1:0 — 9 Хави, 1:1 — Егор Кримец, 2:1 — 87 Бағдод Бунайжа«Ас-Садд»: Саад ал-Шиб, Абдулкарим Ҳассан, Хави, Али Асадилла (Ясир Иса, 66), Бағдод Бунайжа, Ҳамид Исмоил, Габи, Ториқ Салмон, Буалем Ҳуҳи, Салим ал-Ҳажри (Ву Юнг, 77), Ҳасан ал-Ҳайдос
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов (Жасурбек, Яхшибоев, 84), Марат Бикмаев (Жавоҳир Сиддиқов, 62)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)