22 апрель, душанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-турининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
«B» гуруҳидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоаси билан баҳсга киришади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда «темирйўлчилар» Жидда клубига 2:3 ҳисобида ютқазганди.
Маълумот учун, тошкентликлар айни дамда 3 очко тўплаб, гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда. «Ал-Иттиҳод» эса 6 очко билан 2-поғонани банд қилиб турибди.
Шу куни Тошкентнинг бошқа бир клуби «Пахтакор» Қатарда «Ас-Садд»га қарши майдонга тушади. Ўйин соат 21:00 да старт олади.
Таъкидлаш жоиз, тошкентликлар ўз уйида кечган баҳсда қатарликлар билан дуранг ўйнаганди (2:2). Ўшанда Хави дублга эришганди.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» 5 очко жамғарган ҳолда «D» гуруҳида етакчилик қилмоқда.
ОЧЛ
4-тур баҳслари
22 апрель, душанба
«B» гуруҳи
«Локомотив»—«Ал-Иттиҳод» 18:00 (2:3)
«D» гуруҳи«Ас-Садд»—«Пахтакор» 21:00 (2:2)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)