Бугун, 22 апрель куни GM Uzbekistan АЖ автомобилларини Қирғизистонга экспорт қила бошлади. Қирғизистонга автомобиллар Ravon бренди остида экспорт қилинади. Бу ҳақда GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифаси хабар берди.
Бугунги кунгача компания автомобиллари Беларусь, Афғонистон ва Тожикистонга юборилган. Шунингдек Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги «СариаркаАвтоПром» заводида компания автомобилларини йирик узелли йиғиш йўлга қўйилган.
2019 йил GM Uzbekistan фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилинган. Бугунги кунда компания мазкур йўналишдаги фаолиятини янада кенгайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Изоҳ (0)