21 апрель, якшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунида навбатдаги жанглар ўтказилмоқда.
-51 кг вазн тоифасида аёллар ўртасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Фарангиз Ҳошимова қозоғистонлик Назим Кизибайга қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобига имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа Фарангиз учун мусобақа эрта якунланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов, Бобоусмон Ботуров, Дилшод Рўзматов ҳам ўз жангларини ўтказиб ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)