20 апрель, шанба куни футбол бўйича А Сериянинг 33-турида «Ювентус» «Фиорентина» устидан ғалаба қозонди ва Италия чемпионига айланди (2:1).
Бу туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Италиядаги дастлабки чемпионлиги бўлди.
Аввалроқ 34 ёшли португалиялик «Манчестер Юнайтед» сафида Англия, «Реал Мадрид» билан Испания чемпиони бўлганди.
Squawka’нинг хабар беришича, у 3 та мамлакат чемпионлигини қўлга киритган тарихдаги биринчи футболчига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)