Россиядаги Н.Блохин номидаги миллий онкология тиббий тадқиқот маркази директори ўринбосари I.Дорошев бошчилигидаги делегация аъзолари Андижон давлат тиббиёт институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда институт матбуот котиби Раънохон Ҳайитбоева «Дарё»га хабар берди.
Россиялик етакчи онкологлар, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирокида ўтказилган «Замонавий аспектлар: онкологик касалликларни эрта аниқлаш стратегияси, даволаш ва профилактикаси» мавзусидаги семинар-тренингда онкологик хасталикларнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш ва даволашда қўлланилаётган тиббий усуллар ҳақида сўз юритилди. Мазкур йўналиш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Меҳмонлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалида ҳам бўлиб, шифокор ва беморлар билан мулоқот қурди.
Н.Блохин номидаги миллий онкология тиббий тадқиқот марказининг даволаш-профилактика бўлими мудири А.Снеговой, жарроҳлик бўлими мудири, колоректал жарроҳлик бўйича мутахассис V.Кулушев, жарроҳлик бўлими илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Д.Рябчиков ва аспирант О.Талипов андижонлик ҳамкасблари билан бирга беморларни даволаш амалиётида қатнашмоқда.
Изоҳ (0)