Жорий йилнинг 18 апрель куни Кореа электроникалар технология институти вакилларининг ТАТУга қилган ташрифи давомида ҳайдовчисиз автомобиллар технологиясини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Telegram’даги саҳифасида маълум қилинди.
Музокаралар натижасида келгусида ҳайдовчисиз бошқарилувчи автомобиллар – «Аутономус дривинг cар» В2Х технологиясини ривожлантириш бўйича келишиб олинди.
Учрашувда икки ОТМ ўртасида илмий-амалий лойиҳаларни ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда замонавий технологияларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Корея электроника технологиялари институти мамлакатнинг 5 та шаҳрида филиалларига эга бўлиб, «Сунъий интиллект», «Ақлли шаҳар» ва бошқа йўналишларда жаҳоннинг нуфузли компаниялари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб боради.
Изоҳ (0)