19 апрель, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-турида Қўқоннинг «Қўқон-1912» клуби сафарда Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси билан ўйнади.
Учрашувнинг 90-дақиқасида меҳмон жамоа аъзоси Мурод Холмуҳаммедовнинг киритган голи қўқонликларга мавсумдаги илк ғалабасини тақдим этди ва жамоа 3 очкони қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан сўнг Қўқон клуби 5 очко тўлаган ҳолда мусобақа жадвалида сўнгги ўриндан 10-ўринга кўтарилиб олди. Навоийликлар эса 5 очко жамғариб, 7-поғонада бормоқда.
Суперлига
5-тур баҳси
19 апрель, жума
«Қизилқум»—«Қўқон-1912» 0:1
Гол: 0:1 — 90 Мурод Холмуҳаммедов«Қизилқум»: Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев, Элдор Бойматов, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев (Алишер Саноев, 59), Элгужа Григалашвили, Хуршид Олимов (Миржалол Қосимов, 46), Мақсуд Каримов, Медина Смит (Мурод Бобожонов, 69)
«Қўқон-1912»: Исломжон Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Беҳруз Саъдуллаев (Жасур Ҳасанов, 67), Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Темур Усмонов, 90+4), Александр Мерзляков, Марко Милич, Мурод Холмуҳаммедов
Огоҳлантиришлар: Шаҳбоз Эркинов (37), Муҳсин Убайдуллаев (57), Миржалол Қосимов (87), Элгужа Григалашвили (89)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)