Ҳуқуқ-тартибот органлари мазкур ҳодисани террорчилик ҳаракати сифатида баҳоламоқда, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Шимолий Ирландиядаги Олстер провинциясида отишма содир бўлган, оқибатда 29 ёшли аёл вафот этган.
«Кеча кечқурун Кретгганда отишма оқибатида 29 ёшли аёл ҳалок бўлган. Биз бу ҳаракатни террористик ҳаракат деб ҳисоблаймиз, қотилликка оид терговни бошладик», — дейилади полиция баёнотида.
Маълумотларга кўра, қотиллик 1916 йилги Дублинда Пасхани кўтарилиш санаси муносабати билан Буюк Британиядан мустақил бўлиш шиори остида содир бўлган.
Ниқобли шахслар полиция машиналарига ёнувчи қоришма сепган. Бир автомобиль ёқиб юборилган, шундан сўнг полиция воқеа жойини ўраб олган.
Изоҳ (0)