Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонни Марказий Осиё давлатлари орасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи марказга (хаб)га айлантириш йўлида яна бир улкан қадам ташланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарида айтилади.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ОТМлар ректорларига (филиаллар директорлари)га бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда хорижлик фуқароларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли таълим йўналиши ёки мутахассислик бўйича ЎзР фуқаролари учун белгиланган тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Study in Uzbekistan («Ўзбекистонда таҳсил ол») PR-маркази ташкил этилади.

PR-марказининг асосий вазифалари:

- жаҳон ахборот маконида Ўзбекистоннинг олий таълим соҳасидаги ижобий имижини шакллантириш, илгари суриш, таълим соҳасидаги салоҳиятини тарғиб қилиш, ахборот материалларини тайёрлаш ва б.;

- Ташқи ишлар вазирлигида ташкил этилиши кўзда тутилган PR-маркази билан биргаликда хорижлик фуқароларни Ўзбекистонда таълим олишга кенг жалб қилиш учун доимий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

- дипломатик ваколатхоналар томонидан PR-марказ билан Ўзбекистон ОТМлари кунларини ташкил қилиш, маҳаллий олий таълим муассасаларини фаол реклама қилиш, тақдимотлар ўтказиш, ахборот материаллари тарқатиш ва б.

Изоҳ
Асосий янгиликлар