Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

17 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финали жавоб ўйинлари доирасида «Порту»—«Ливерпуль» баҳси якунига етди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Беллашувда ҳисоб 26-дақиқада Муҳаммад Салоҳнинг узатмасидан сўнг Садио Мане томонидан очилди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида Салоҳ ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Янги мавсумни «Реал» сафида бошлайдиган Эдер Милитао эса 68-дақиқада «Порту»нинг мазкур қарама-қаршиликдаги ягона голига муаллифлик қилди. 77-дақиқада Роберто Фирмино, 84-дақиқада эса Виржил ван Дейк биттадан гол уриб, ҳисоб йирик кўриниш олишини таъминлади.

Шу тариқа «Ливерпуль» икки ўйин натижасига кўра, «Порту»ни 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Энди Юрген Клопп шогирдлари финал йўлланмаси учун «Барселона» билан кураш олиб боради.

ЕЧЛ

1/4 финал баҳслари

17 апрель, чоршанба

«Порту»—«Ливерпуль» 1:4 (0:2)

Голлар: 0:1 – 26 Мане, 0:2 – 65 Салоҳ, 1:2 – 68 Эдер Милитао, 1:3 – 77 Фирмино, 1:4 – 84 ван Дейк.

«Порту» – Касильяс, Эдер Милитао, Фелипе, Пепе, Теллес, Отавио (Соарес, 46), Данилу Перейра, Эррера, Корона (Фернандо, 78), Марега, Браими (Бруну Кошта, 81).

«Ливерпуль» – Алиссон, Александер-Арнольд (Гомес, 66), Матип, ван Дейк, Робертсон (Ҳендерсон, 71), Милнер, Вейналдум, Фабиньо, Салоҳ, Мане, Ориги (Фирмино, 46).

Огоҳлантиришлар: Мане (32), Пепе (36)

Биринчи беллашув — 0:2.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар