Қорақалпоғистон давлат солиқ органлари ходимлари томонидан норасмий ишлаб келаётган фуқароларни расмийлаштириш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ДСБ матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Қорақалпоғистон республика бўйича 2019 йил давомида 27 минг 253 минг нафар ходим расмийлаштирилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, йил бошидан республика бўйича 2828 та корхонада норасмий ишловчи 9 145 нафар ходим расмийлаштирилишига эришилган.
Шунингдек, Давлат солиқ органлари ходимлари томонидан жойларда конверт усулида ишловчи норасмий ходимларни расмийлаштириш юзасидан ишлар давом этаётгани таъкидланган.
Изоҳ (0)