Навбатчилик қисмига янги инновацион технологиялар жорий этилгани жиноятларни тезкор фош этишда ёрдам бермоқда, деб ёзади ИИВ матбуот хизмати.
Хабарда таъкидланишича, навбатчилик қисмларига жиноят ва ҳодисалар содир бўлган жойларга ходимлар зудлик билан етиб бориши учун 330 хизмат автомашинаси ажратилган.
«Хавфсиз шаҳар» концепцияси доирасида инсоннинг ташқи қиёфасини тезкорлик билан аниқловчи ва бошқа инновацион видеокузатув камераларини ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, «Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд қилиш бўйича автоматлаштирилган тизим» лойиҳаси асосида шаҳарлар марказий чорраҳалари, гавжум жамоат жойларида видеокузатув мосламалари ўрнатилган.
«Жорий йилнинг ўтган даврида навбатчилик қисмлари ходимларининг саъй-ҳаракати натижасида икки мингга яқин жиноят тезлик билан фош этилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)