Индонезияда президент, икки палатали парламент аъзолари, шунингдек маҳаллий ҳукумат депутатларига овоз бериш жараёни якунига етди, дея хабар беради «ТАСС».
Жакартада таъкидланганидек, нафақат давлат раҳбари, балки 16 нафар сиёсий партия вакиллари, қарийб 20 мингга яқин қонун чиқарувчилар сайланган мазкур сайловлар нафақат Индонезия, балки бутун дунё тарихи учун йирик саналади.
Давлатнинг олий лавозимига иккита номзод бор: амалдаги президент Жоко Видодо, шунингдек, заҳирадаги генерал Прабово Субианто. Конституцияга асосан, улар билан бирга вице-президентлар ҳам сайланади.
Кутилаётганидек, сайлов натижаларини объектив равишда кўрсатишга имкон берадиган биринчи норасмий натижалар кун охирига қадар пайдо бўлади. Марказий сайлов комиссияси расмий маълумотни фақат 25 апрель куни бера бошлайди. Сайловлар бир босқичда ўтказилади, ғалаба қозониш учун овозларнинг оддий кўплиги талаб этилади.
Изоҳ (0)