Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 16 апрель куни 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкум Т.Т.нинг жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Т.Т. 1972 йил Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, 1 нафар фарзанди бор. Шайхонтоҳур туманидаги 226-сонли мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимида ишлаган.

Судланувчи Т.Т. 2017-ёлда бадал тўловларидан 123,832,5 минг сўмдан 48,466,2 минг сўм нақд пул маблағларни ҳамда 2018 йилнинг январь сентябрда 121,595,7 минг сўм бадал тўловларидан 46,478,1 минг сўм нақд пул маблағларни қабул қилиб олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. У етказилган 96,029,300 сўм зарардан 40,573,200 сўмини қоплаган.

Қилмишлари учун Т.Т Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 2019 йил 27 февралдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми «а,г» бандлари билан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни мактабгача таълим соҳасида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифалари юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Судья Сардор Содиқов раислигида 2019 йил 27 февралдаги чиқарилган ҳукм устидан апелляция шикоятга асосан жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқилди.

Суд ажримига кўра Т.Т.га тайинларган жазолари ўзгаришсиз қолдирилди. Тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 1 йил синов муддати белгиланди. Қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, дарҳол суд залида қамоқдан озод этилди.

Бунда Т.Т.га Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан берилган кафиллик хати ва 50,573,200 сўм тўланганлиги инобатга олинди.

Маълумот учун, Т.Т. муқаддам жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2013 йил 20 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 233-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, яъни 3,979,500 сўм жарима жазосига судланиб, 2013 йил 12 декабрдаги амнистия актининг 6-бандига асосан жазодан озод қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар