15 апрель куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Россия Федерацияси Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси, Россия қаҳрамонлари ассоциацияси президенти Владимир Шаманов бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотлар ҳақида маълумот берилган. Хорижий мамлакатлар, жумладан, Россия Федерацияси билан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилган.
Делегация аъзолари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда қисқа вақт мобайнида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берган. Шунингдек, алоқаларни мустаҳкамлаш, барча соҳада жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистон—Россия ҳамкорлигини янада кенгайтириш хусусида фикр билдирган.
Изоҳ (0)