Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ёшлар марказида Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 552 нафар талабага бир йиллик шартнома суммасининг 35 фоиз миқдоридаги тўловларни тўлаб бериш ва уларни махсус сертификатлар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази маълум қилди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Ойбек Раҳмонбердиев жорий ўқув йилида ушбу имтиёзга эга бўлиш учун 1052 нафар талаба ҳужжат топширганини билдирди.

Улар орасидан 552 нафарининг тўлов шартномасига жами 1 миллиард 933 миллион 644 минг сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Совриндор талабаларга махсус сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Фото: Ёшлар медиа маркази

Имтиёзга энг муносибларни саралашда талабанинг олий таълим муассасасида ўртача ўзлаштириши 86 фоиз ва ундан юқори бўлиши, ташкилот тизимида амалга оширган ишлари, фаолликлари, ўз шахсий ташаббуслари билан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар