Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Оқлон» маҳалласида содир бўлган фожиадан зарар кўрган олтита хонадон аъзоларига ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу хайрли тадбирда Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Дилбар Атабоева ва Яшнобод, Шайхонтоҳур, Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Юнусобод тумани отинойилари ҳам иштирок этган. Унда фуқароларга қарийб 6 миллион сўмлик ижтимоий ва 3 миллион сўмлик моддий кўмак кўрсатилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Оқлон» маҳалласи, Кўкча дарвоза тор кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлган эди. Бунинг оқибатида ушбу ҳудуддаги кўплаб хонадонлар моддий зарар кўрган.
Изоҳ (0)