Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Андижон вилоятида ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани аниқланди, деб хабар берди Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Андижон вилояти Избосган тумани 7-сонли мактаб директори А.Ўрмонов мажбурий меҳнатга йўл қўйган.
Мактаб директори Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиб, энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида жарима белгиланган.
Изоҳ (0)