Оммавий ахборот воситалари томонидан Тошкентда «Ўлмас полк» («Бессмертний полк») акцияси ўтказилишига пойтахт ИИББ ёрдам бериши ҳақида хабарлар тарқалди.
ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, «Ўлмас полк» акцияси, шу жумладан кўчалар бўйлаб марш ўтказилишига ҳокимлик томонидан рухсат берилганлиги ҳақида маълумот йўқ.
Хабарда таъкидланишича, бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари қаторида Тошкент шаҳар ИИББ, барча байрамларда белгиланган тартибга мувофиқ қатъий тартибда жамоат тартиби ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлайди.
«15 апрель куни ўтказилган сайёр қабул вақтида ‘шахсий масала’ юзасидан қабулга ёзилган, лекин ушбу акция ҳақидаги савол билан мурожаат қилган Тошкент шаҳар фуқароси Тимур Исмоилов саволига юқорида қайд этилгандек жавоб олган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)