Олий таълим тизимида Ислом тараққиёт банки инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган «Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш» лойиҳаси иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг «Edu.uz» Telegram канали хабар берди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 60,5 миллион доллар миқдорида бўлиб, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 миллион доллар ва Ўзбекистон улуши 12,81 миллион долларни ташкил қилади.
Лойиҳанинг асосий мақсади республика миқёсида 50 та ОТМни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.
Изоҳ (0)