12 апрель куни тушдан сўнг чамаси соат 15:00 да, исми ошкор қилинмаётган шахс Оқ Уй ёнида ўзини ёқиб юборган, дея хабар беради «ForumDaily».
АҚШ махфий хизматига кўра, у киши ҳибсга олинган ва ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар билан маҳаллий касалхонага ётқизилган.
«Қўшма Штатлар махфий хизматлари бўлими ходимлари (USSS) бир неча сония ичида ўтни ўчирган ва биринчи ёрдам кўрсатишни бошлаган», — дейилади баёнотда.
Ҳодисадан сўнг Пенсильвания-авенюда автомобиль ва пиёдалар ҳаракати тўхтатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)