Австралияда Поппи лақабли олти ойлик мушукча машинада ярим соат кийимлар билан ювилганидан сўнг тирик қолди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, эгаси мушукчанинг кир кийимлар саватчасида ухлаб қолганини ва уни билмасдан кир ювиш машинасига солиб юборганини сезмаган. Лекин бироз вақт ўтгач, Поппи йўқлигини сезган. Ярим соатдан сўнг, кийимни сиқиш тугмасини босишдан сал олдин мушукчани кўриб қолган.
Поппи ветеринарй клиникага олиб келинган. Шифокорлар унинг боши жароҳатлангани ва кўзлари лат егани, ҳарорати тушиб кетгани ва ўпкасига сув кирганини аниқлаган. Орадан уч ҳафта ўтиб, мушукча тўлиқ соғайиб кетган.
Изоҳ (0)