Илон Маскнинг SpaceX компанияси супер оғир Falcon Heavy ракетанинг биринчи тижорий ишга туширилиш муддатини кўчирди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Бу ҳақда компаниянинг Twitter’даги саҳифасида 10 апрель куни кечқурун маълум қилинган.
Ракета учирилиши ёмон об-ҳаво шароити сабабли қолдирилган. SpaceX Falcon Heavy ракетасининг ишга туширилишини 11 апрель куни амалга оширилишини режалаштирмоқда.
Қайд этиш жоизки, Falcon Heavy’нинг муваффақиятли ишга туширилиши АҚШ учун янги имкониятларни очиб беради. Сабаби Falcon Heavy одамларни Ойга ва ҳатто Марсга ҳам етказиш имконига эга.
Изоҳ (0)