Исроилнинг асосий аэропорти қўниш жадвалига Ойга парвоз қўшилди, дея хабар беради «Tengrinews».
Тель-Авивдаги Давид-Бен-Гурион аэропортининг онлайн таблосида, Истанбул ва Мадриддан учадиган рейсларнинг ёнида, «Берешит» аппаратининг соат 22:00 да (вақти тахминий) Ойга парвоз амалга ошириши акс эттирилган.
Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, Исроил космик кемаси Ойга тушаётганда Ер билан алоқани йўқотган. Миссия раҳбарияти ҳалокат содир бўлганлигини хабар қилган.
Шунга қарамай, Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху, Исроил Ойга йўлдош жойлаштирган дунёдаги тўртинчи давлатга айланганини билдирган.
«Машҳур механика» маълумотларига кўра, «Берешит» Исроилнинг SpaceIL компанияси томонидан, Google Lunar X PRIZE (GLXP) танловида иштирок этиш учун яратилган.
Танлов ғолиб аниқланмасдан тугаган — муваффақиятга жуда яқин бўлган исроилликлар муддати билан бир оз тўғри келмаган.
Шунга қарамай, учиш учун тайёр бўлган ой АМСни совринни қўлга киритиш имконияти бўлмаса ҳам, жўнатилишга қарор қилинган. «Берешит» илмий ускунаси магнитометр, видеокамера ва бир нечта бурчакли рефлектордан иборат. Ландернинг ойдаги фаолияти тахминий давомийлиги икки кун. Бу инсоният тарихидаги илк хусусий сайёралар ускунаси эди.
Изоҳ (0)